Принтер учун

Саудия Арабистони нефт нархларини янада пасайтирди: Россия катта муаммоларга дуч келмоқда – ОАВ

Агар нархлар барқарорлашмаса, Кремл бюджет фалокатига дуч келиши мумкин.

Агар нархлар барқарорлашмаса, Кремл бюджет фалокатига дуч келиши мумкин.

Саудия Арабистони сўнгги икки йилдаги энг йирик нефть нархи туширишини амалга оширди, ўзининг асосий нефть маркаси — Arab Light нархини Осиё харидорлари учун бир баррелга $2,30 га туширди. Бу ОПЕК+ томонидан кутилмаган тарзда кунига 400 000 баррелга нефть ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳақидаги қарордан бир неча кун ўтиб содир бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Бундан ташқари, “Трамп божлари” ҳам жаҳон нефть нархларига улкан зарба берди, нархлар бир суткада 75 доллардан 65 долларгача, яъни 10 долларга тушиб кетди, бу сўнгги уч йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Россия учун эса, иқтисодиёти тўғридан-тўғри жаҳон нефть нархларига боғлиқ бўлган мамлакат сифатида, бу янгиликлар ҳақиқий иқтисодий зарба ҳисобланади.

Аввалроқ Трамп ОПЕК+дан нефть нархларини туширишни талаб қилган эди, у бундан инфляцияни камайтириш ва Россияга босимни кучайтириш, Украина билан урушни тўхтатишга ёрдам бериш учун фойдаланишни кўзлаган.

Brent 65 доллардан паст — Кремл маблағлари учун таҳдид

Лондонда нефть нархи аллақачон 65 доллардан пастга тушди, бу сўнгги тўрт йилдаги энг паст даражадир. Солиштириш учун: Россия бюджети 2024–2025 йилларга нефть нархи 70 доллардан юқори бўлади деб режалаштирилган эди, бир баррелга 1 доллар йўқотишнинг ўзи бюджетда миллиардлаб рубль камайишига олиб келади. Саудия Арабистони эса нефть етказиб бериш ҳажмини босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда, бу эса нархларни янада пасайтириш хавфини келтириб чиқаради.

Бу нима учун айниқса Россия учун ёмон?

Россия — иқтисодиёти нефть ва газ экспортларига жуда кучли боғлиқ бўлган мамлакат. Бу даромадлар ҳарбий харажатларни, жумладан, Украинага қарши урушни молиялаштиради. Бюджет тақчиллиги ортиб бораётган бир пайтда арзон нефть Кремлнинг ҳарбий кампанияни давом эттириш режаларини издан чиқариши мумкин.

Агар нархлар пасайишда давом этса, Москва ҳарбий харажатларни камайтириш ёки рубл босишга мажбур бўлади, бу эса инфляцияни юзага келтиради. Ҳар икки ҳолда ҳам — бу иқтисодий фалокат, натижада Россия фуқаролари жабр кўради.

Трампнинг роли: ОПЕК+га босим ва Кремлга зарба

Bloomberg маълумотларига кўра, ишлаб чиқаришнинг кутилмаган ошиши ва нархларнинг тушиши АҚШ президенти Дональд Трампнинг босими фонида содир бўлган, у ОПЕК+дан нефть нархларини туширишни талаб қилган эди, инфляцияни пасайтириш ва Россияга босимни кучайтириш учун. Бу қарор икки фронтда зарба беради: Россиянинг углеводород экспортларидан келадиган даромадларини камайтиради ва Москвага урушни молиялаштириш учун асосий манбани йўқотади.

Нархлар тушмоқда — муаммолар ўсмоқда

Нефть нархлари бир ҳафтада 10% дан ортиқка тушди. Саудия Арабистони 2022 йил бошидан бери биринчи марта бундай кескин туширишга борди. Қўшимча нефть ҳажмлари бозорга май ойида кириб келиши кутилмоқда. Москва ОПЕК+ ичида таъсирини йўқотмоқда, Саудия эса тобора мустақил ҳаракат қилмоқда.

Россия учун истиқбол таҳдидли

Россия нефть қопқонида. Нархларнинг тушиши Россия иқтисодиётининг энг заиф нуқтаси — нефть экспортидан тушадиган даромадларга зарба бермоқда. Агар нархлар барқарорлашмаса, Кремл бюджет фалокатига юз тутади, бундай вазият 2014 йилги инқирозда ҳам кузатилмаган эди.

Ва буларнинг барчаси — уруш, санкциялар, тақчиллик ва халқаро ёлғизлик фонида…

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)