"Москва" крейсериниг йўқ қилиниши Одессани қўлга киритиш бўйича Россия "махсус операция"сининг иккинчи босқичига халақит берди. "Нептун" нинг битта зарбаси Путинни бутун бошли фронтдан маҳрум қилди -Россия Федерациясининг "махсус операцияси" нинг иккинчи босқичи тўхтатилди.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати тухум, нон, ун ва туз каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларни назорат қилишнинг янги сиёсатини тасдиқлади. БАА Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, расмийлар 300 та энг машҳур маҳсулотларнинг нархларини доимий равишда кузатиб борадилар.
Санкциялар туфайли Россия бозорини тарк етган Ғарб кийим-кечак брендлари Эрон маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин. Шунга ўхшаш таклиф Россия савдо марказлари Кенгаши РСТЦ томонидан қилинган. Бу ҳақида ТАСС ташкилот раҳбари Олег Воицеховскийга таяниб хабар бермоқда.
Рамазон - умид ва илҳом манбаи, у ўзингизни ўзгартириш ва янги ҳаёт бошлаш учун имкониятдир, бу - Аллоҳ Таолонинг розилигини қозониш ва нафсингизни тинчлантириш учун имкониятдир.
Россиядаги федерал давлат муассасаси – Димитровград қамоқхонаси маҳбуслари қийноқлар ва хўрликларга қарши норозилик сифатида очлик эълон қилди ҳамда томир ва қоринларини кесди. Gulagu.net инсон ҳуқуқлари лойиҳасига мурожаат қилган The Insider ёзишича, қамоқхона ходимлари рўза тутган мусулмон маҳбусларни, асосан Чеченистон ва Ингушетиянинг маҳаллий аҳолисини калтаклашган.
Исроил аскарлари ноқонуний ишғол қилинган Ғарбий соҳилда беш фаластинликни, шу жумладан 14 ёшли болани Исроил қуролли кучлари томонидан Исроил ҳудудига қилинган қатор ҳужумлардан сўнг олиб борилган рейдлар пайтида ўлдирдилар.
Шундай қилиб, Имрон Хон тарафдорларининг оммавий норозиликларига қарамай, Покистонда янги Бош вазир Шаҳбон Шариф тайинланди.
Италия ва Жазоир энергетика алоқаларини мустаҳкамлаш ва Шимолий Африка давлатининг Италияга энергия ресурслари экспортини ошириш бўйича битимлар имзоладилар.
Яқинда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова 1995 йилда Сребреницадаги мусулмонлар геноцидини Ғарб режиссёрлари саҳналаштирганини айтди. Кремлнинг лайчасига айланган, телба картошкачи фюрер Лукашенко эса кеча Киев чеккасида рус босқинчилари томонидан содир этилган шунга ўхшаш геноцидни инглизлар уюштирганини айтди.
ОАВларининг ёзишига кўра, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу юрак хуружига учраган. У реанимацияда, қурилмаларга уланган. Юрак хуружи табиий сабабларга кўра содир бўлмади.
Босқиннинг дастлабки муваффақиятсизликларидан сўнг, Россия Украинани босиб олиш учун "махсус операция" қўмондонини тайинлади, деди якшанба куни АҚШ расмийси.
Россия Ироқдан Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун Эрон қурол контрабандаси тармоқлари ёрдамида ўқ-дорилар ва ҳарбий техника олади. The Guardian бу ҳақда Ироқдаги эронпараст жангарилар ва минтақавий разведка хизматлари маълумотларига таяниб ёзади.