
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Америка раҳбари Жо Байден Исроилга йўл олар экан, Ғазода касалхона портлатилган. Юзлаб инсонларни ўлдирган бу воқеа Вашингтоннинг Исроилни шартсиз қувватлашига нисбатан қаршиликни кучайтирган.
13 млн квадрат километр майдони, деярли 0,5 миллиард аҳоли ва 23 мамлакат – буларнинг барчаси араб дунёсидир. Камбағал, зўрға тикланган Ироқда гуллаб-яшнаган Қатарга қараганда кўпроқ олтин тўпланган дунё. Ливия ҳам шундай. Бироқ, ҳаммасини бир чеккадан гаплашамиз.
Ушбу матннинг бошида қисқа тушунтириш бериб ўтамиз. Исроилнинг Ғазо билан урушига нисбатан «Голос Ислама»нинг ахборот сиёсати сионистларнинг уруш жиноятлари ва Фаластин халқининг азоб-уқубатларини мунтазам равишда ёритиб бориш ва шу тариқа уларни қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик билдиришдан иборат. Аммо шу билан бирга, таҳлилларимизда биз фикрлайдиган мусулмонлар учун сиёсий воқеликни муносиб баҳолашга ёрдам берадиган "қизил ҳапдорилар" чиқарамиз ва чиқаришда давом этамиз.
Фаластиндаги сўнгги воқеалар ва дунёда содир бўлаётган воқеалар, нима қилиш керак ва нима учун бу содир бўлмоқда, деган кўплаб саволларни туғдирмоқда.
ХАМАС Европа Иттифоқи, Германия, Исроил, Канада, АҚШ, Япония ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган. Австралия ва Буюк Британия ХАМАСнинг фақат ҳарбий қанотини террорчи деб тан олишган.
“Хамасни йўқ қиламиз” деган Исроил фаластинда қатлиом қилмоқда. Охирги тўққиз кунда ўлдирилган фаластинликларнинг 99%и тинч аҳоли эканлиги маълум бўлди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сонини қайта кўриб чиқиб, 2329 га, ярадорлар сони эса 9042 га етганини маълум қилди.
Исроил ҳукумати Фаластинликларга нафрат уйғотиш учун фейк маълумотларни тарқатди, аммо ушбу баёнотларни тасдиқловчи фактлар йўқ. Болаларнинг кесилган бошлари, зўрланган аёллар, ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб ташлаш туфайли ўлимлар йўқ. Аммо бу ҳақида барча ижтимоий тармоқларда, барча тилларда вирусли янгиликлар мавжуд ва уларнинг фонида ҳеч ким рад эиувчи хабарларни сезмайди ҳам.
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон унинг мамлакати ХАМАС томонидан гаровга олинган баъзи исроилликларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб боришини маълум қилди.
Фаластин қаршилик ҳаракати ХАМАС 7 октябрь, шанба куни ракета ҳужумлари ва қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан душман ҳудудига кириб бориш билан Исроилга катта ҳужум уюштирди.
Исроил ХАМАС барча маҳбусларни озод қилмагунча Ғазога ёқилғи ва гуманитар ёрдам олиб киришни тақиқлаш билан таҳдид қилди.
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Ғазони бомбардимон қилиш пайтида Исроилни тақиқланган оқ фосфордан фойдаланганликда айблади.
Исроил сешанба куни қирғоқ анклавини тўлиқ блокадага олганидан сўнг Мисрдан Ғазо секторига кетаётган ёрдам карвонларини бомбардимон қилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Исроил матбуоти.