
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ўзбекистон президенти ўз нутқида бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замонда тили, дини ва юраклари бир-бирига чамбарчас боғланган туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграётганини таъкидлади.
Саммитда ТДТга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Тадбирда ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари ҳам қатнашади.
28-октабр, шанба куни бошқа шаҳарлар қатори Лондонда ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар намойишга чиқди.
Ғазо бўлгаси ССВ матбуот котиби сионистик реэимнинг бу секторга бостириб кириши натижасида шаҳидлар сони ортиб 9 минг 61 кишига етганини маълум қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ғазо урушининг 26-кунида Ғазо секторидаги шаҳидлар сонининг 8 минг 796 нафарга етганини маълум қилди.
Саудия Арабистони қуролли кучлари Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусий исёнчилар билан тўқнашувдан сўнг юқори шай ҳолатга келтирилди, улар ҳам қироллик устидан Исроил томон ракета отишга уриндилар. Бу ҳақда Блоомберг ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Анқаранинг Исроилга нисбатан позитсияси Туркияни НАТОдан чиқариш учун асос эмас, деди Давлат департаменти матбуот котиби Метт Миллер.
Москвада Южное Бутово туманидаги Гавриково-1 СНТда жойлашган мусулмон ибодатхонаси муҳрланди. Бу ҳақида «Милость» мусулмонлари диний ташкилоти раиси Марат Алимов IslamNews агентлигига маълум қилди. Имом Алимовнинг сўзларига кўра, "30 октябрь куни Тергов қўмитаси ходимлари маънавият маскани намозхонасида текширув ўтказиб, Қуръони Карим ва бошқа диний адабиётларни экспертизадан ўтказиш учун олиб қўйишган. Шундан сўнг, бино муҳрланган".
Махачқалъадаги рухсат етилмаган митинглар иштирокчилари ташқи провокация қурбони бўлганликларини инобатга олсак, уларга юмшоқ муносабатда бўлиш керак. Шундай фикр билдирди Татаристон муфтийси Комил Самигуллин Доғистондаги сўнгги хавотирли воқеаларга изоҳ берар экан.
АҚШ Миллий мусулмон-демократик кенгаши ва Демократик партия фаоллари президент Жо Байденга мактуб йўллаб, АҚШ расмийларини Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлишга чақирди. Мактуб ташкилот сайтида эълон қилинган.
Ротшилдлар оиласининг энг қадимги молиявий уруғи овози ҳисобланган Британиянинг нуфузли The Economist журнали Фаластин-Исроил можароси тарихининг қисқача мазмунини эълон қилди, унда фаластинликларнинг мазлум позиwияси акс этган, деб ёзади ИсламНеюс.
Исроил ҳарбий жиноятларини ҳаспўшлаб, ўзларини оппоқ кўрсатиш учун фаластинликларни “ғайриинсон махлуқлар” сифатида кўрсатмоқда. Улар бу ҳаракати билан қилган ҳарбий жиноятлари учун судланишдан қутулиб қолмоқчи.
Бутун дунё кўз ўнгида Ғазодаги масъум аҳолини қатл қилаётган Исроил бош вазири Нетаньяхунинг Гаагадаги жиноий иши бўйича далиллар кундан-кунга кўпаймоқда.