
Янгиликлар (5420)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қирғизистонда "Иммунизация: давлат ва диний ташкилотларнинг ўзаро алоқалари" мавзусида давра столи бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш вазирлиги, дин ишлари бўйича давлат комиссияси, мамлакат мусулмонлар диний бошқармаси вакиллари ва экспертлар иштирок этдилар.
АҚШда ҳуқуқ ҳимоячилари ўн йилдан ортиқ вақт мусулмонларга қарши ташкилотда ишлаган шахснинг давлат хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганига кескин норозилик билдирдилар. АҚШ Президенти Дональд Трамп Чарльз Купперманни давлат хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган Жон Болтоннинг моувини этиб тайинлади.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йил Пентагонга Эрон ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига ишора қилган ҳолда. МХК Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудуд миномет орқали ўққа тутилгандан кейин Мудофаа вазирлигига сўров юборди.
Facebook Россия билан боғлиқ 500 дан ортиқ саҳифани ўчириб ташлади – уларнинг орасида 289 саҳифа ва 75 аккаунт, ижтимоий тармоқнинг таъкидлашича, Sputnik Россия давлат ахборот агентлиги ходимлари томонидан бошқариларди. Бу саҳифалар мустақил янгиликлар нашрлари ниқоби остида беркинган бўлиб, Марказий ва Шарқий Европа, Болтиқбўйи, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун мўлжалланганди.
Яқинда исломни тарк этганлиги ва насронийлар тарафига қочиб ўтганлигини маълум қилган саудиялик Роҳаф ал-Қонун ижтимоий тармоқларда ўзининг янги ҳаёти акс этган фотосуратларни жойлаштиришни бошлади. Дейли майл хабар беришича, қиз илк бора оёқларини яланғочлади (сонларини кўрсатиб) ва тақиқланган чўчқа гўштини татиб кўрди.
Nature халқаро илмий журнали сув босиши вақтида чумолиларнинг ўзини тутишини тадқиқ этиш натижаларини эълон қилди. Келиб чиқадики, алоҳида бир чумоли сув устида атиги бир неча дақиқа жон сақлаши мумкин, шундан кейин эса ҳалок бўлиши муқаррар экан.
Дербент мэри Хизри Абакаров ҳовли тозаловчи бўлиб ишлайдиган онасига бераётган ёрдами туфайли бутун республикага машҳур бўлиб кетган, шаҳарда яшайдиган 9 яшар болакайга ҳашаматли хонадон совға қилди, деб хабар беради "Комсомольская правда".
Археологлар бўйи тахминан етти метрларга етадиган қадимги одам қолдиқларини топдилар. Одам скелети Эквадорда топилди. Бу олимларга қадимги замонларда Ерда улкан одамлар яшаган бўлиши мумкин деб тахмин қилишга имкон беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қолдиқлар аниқ одамларнинг қадимги аждодларига тегишли, бошқа биронта мавжудотнинг эмас. Бу ҳақида скелетнинг айрим хусусиятлари дарак беради.
Қозоғистон ҳукумати Суриядан қайтган ва реабилитациядан ўтган собиқ жангарилар томонидан хавф кўрмаяпти. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик қўмитаси департамент бошлиғи Бахытбек Рахымбердиев бугун Астанада маълум қилди. «Жамоатчиликни у ердан қайтиб келган шахслар томонидан таҳдид бор ёки йўқлиги қизиқтирмоқда.
Америка университети муҳандиси бўлган бир мусулмон аёлнинг кашфиёти ўпка касалликларига ташхис қўйиш, ўпка жарроҳлиги ва сунъий ўпка вентиляцияси соҳасида янги технологиялар яратишга олиб келиши мумкин, дея хабар беради Риверсайддаги Калифорния университети сайти.
Россия ва Эрон Каспий денгизида қўшма ҳарбий-денгиз ўқув машғулотларига тайёрланмоқда, деб хабар беради Mehr агентлиги Эрон ҳарбий денгиз флоти контр-адмирали Хуссайн Ханзадийнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда. Маневрлар давомида ҳарбийлар тактик ҳаракатларни амалга оширади, турли офатлардан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва қароқчиларга қаршилик кўрсатиш бўйича машқларни бажаради.
Бир неча марта ҳижоб кийган ва ўзини исломни қабул қилган деб кўрсатган голливуд актрисаси Линдси Лохан, афтидан, тунги клублар ва ичкиликбозликлар доимий ҳамроҳ бўлган аввалги турмуш тарзига қайтишга қарор қилган кўринади. Хусусан, MTV телеканалида «Линдси Лохан пляж клуби» номи остида янги шоу суратга олинмоқда. Сюжетга кўра, актриса Грециядаги Миконос оролида ўзининг тунги клубини очмоқда, унга муассасани очиш ва бошқаришда кўмаклашадиган ёрдамчилар жамоасини йиғмоқда.
Қўшма Штатлар Сурияда ИШИД жангариларининг заифлашувида асосий хизматларни ўзи бажарган деб ҳисобламоқда. АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, америка қуролли кучлари ИШИДнинг ушбу араб мамлакатидаги имкониятларини 99 фоизга йўққа чиқарди, деб хабар беради The Washington Free Beacon.