
Янгиликлар (5417)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Истанбулда рўй берган ва Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси ҳаётига зомин бўлган фожиа мамлакатнинг ўз ватандошларига бўлган муносабатини кўрсатиб қўйди, -дейилади Истанбул фожиаси ҳақида turkmen.news фильмида. Март ойида Туркманистоннинг 50 дан ортиқ фуқароси – Туркиядаги меҳнат муҳожирлари қўлбола спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлди. Туркия ОАВ улар шу тариқа коронавирусдан ҳимояланмоқчи бўлганлигини ёзди.
6 апрел куни АҚШ федерал прокурорлари бир қатор мамлакатларнинг собиқ футбол амалдорларини 2018 ва 2022 йилларда Жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқи учун курашган ва ғолиб чиққан Россия ва Қатардан пора олганликда айблашди. Бу ҳақда “Радио Свобода” хабар берди.
Чоршанба куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) 2017 йил Суриядаги кимёвий ҳужумларни текшириш бўйича ҳисоботни эълон қилди, тергов гуруҳининг маълумотларига кўра, Сурия ҳаво кучлари Хама вилоятида хлор ва сарин ёрдамида ҳаво ҳужумларини амалга оширган.
Қозоғистон Ухан коронавирусининг тарқалиши оқибатларига қарши курашиш учун Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Президент Қозоғистон ёрдамга муҳтож мамлакатларнинг "ҳамжиҳатликда" ва "ҳукуматлар мурожаат қилган тақдирда" ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
БАА Яқин Шарқдаги мормонларнинг биринчи ибодатхонаси Дубайда қурилиши ҳақида эълон қилди, бу эса унинг сўнгги йилларда минтақадаги иштирокини сезиларли даражада оширди. Мормонлар ўзини "Охирзамон авлиёлари" деб атайдиган диний гуруҳ бўлиб, дунё бўйлаб 16 миллионга яқин тарафдорларига эга. Уларнинг издошлари миссионерлик ҳаракатлари билан машҳур.
Саудия Арабистони қироли оиласининг 150 га яқин аъзоси COVID-19 коронавирус касаллигини юқтириб олган бўлиши мумкин, деб ёзади американинг The New York Times нашри қироллик оиласига яқин манбага таяниб. Айни пайтда ар-Риёд губернатори саналган шаҳзодалардан бири реанимацияда. Қироллик оиласининг ўнлаб аъзолари коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги расман тасдиқланди.
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Роберто Азеведо Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида, COVID-19 пандемияси даврида жаҳон савдосидаги вазиятни ривожлантириш учун ижобий сценарийни кўрсатиши мумкин бўлган бир қатор белгилар мавжудлигини айтди.
COVID-19 юктириб олган Буюк Британия бош вазири Борис Джонсоннинг аҳволи яхшиланяпти, у ҳозир ўрнида ўтириб, ёнидагилар билан мулоқот қила олади, хабар қилди чоршанба куни матбуот брифингида канцлер Риши Сунак. "Биз касалхонадан олган сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, Бош вазир аввалгидек реанимацияда, лекин унинг аҳволи яхшиланяпти. У ҳозирда ўрнида бемалол ўтириб, касалхона ходимлари билан мулоқот қиляпти", - деди Сунак.
АБС телеканали манбаларига кўра, 2019 йил ноябр ойи охирида АҚШ разведкачилари АҚШ ҳукуматини Хитойнинг Ухан шаҳрида янги коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантирган. Манбаларга кўра, Ухандаги авж олиш тўғрисидаги маълумотлар Миллий тиббий разведка миллий марказининг (НСМИ) ўтган йил ноябр ойида берган ҳисоботида батафсил тасвирланган.
Оқ уйнинг коронавирусга қарши кураш бўйича координатори Дебора Биркс, НБC телеканалига берган интервьюсида, агар аҳоли ўзларининг нормал ҳаётларига қайтишлари мумкинлиги белгиси сифатида ушбу касалликка қарши курашиш бўйича ҳукумат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларнинг ижобий оқибатларини сезса, Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини хавфи борлигини айтди.
Ўтган бир сутка давомида Италияда 2 мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузлган деб эълон қилинди, бу эпидемия бошланган пайтдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлди, деди Италия фуқаро мудофааси хизмати бошлиғи Анджело Боррелли.
Яқинда касалланганлар сони энг кам қайд этилганди – уларнинг сони 880 тани ташкил қилганди. Ўтган ҳафта янги ҳолатлар ўсиши суткасига 2,9 минг кишидан камаймаганди.
Жонс Хопкинс институти маълумотларига кўра, АҚШда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 400 минг кишидан. Мамлакатда жами 401166 киши касаллик юқтириб олган, бунинг оқибатидаги ўлим ҳолатлари сони эса 13 мингга яқинлашди. 22,5 минг киши тузалиб кетгани айтилмоқда.
Озарбайжонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 822 кишига етди, охирги суткада 105 киши касаллик юқтириб олди, деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штаб вакили Ибрагим Аҳмедов, Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари.