
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
7 октябрдан бери Ғазо секторига узоқ муддатли Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20000 дан ошди, дея хабар беради Анадолу агентлиги. Ғазо ҳукуматининг ахборот бюроси томонидан эълон қилинган баёнотда Исроил армиясининг Ғазога 75 кунлик ҳужумлари ҳақида хабар берилган.
Тақиқ 7 октябрда Исроил-Фаластин можароси охирги марта авж олганидан бери жорий қилинган.
Euro-Mediterranean Monitor Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасида "исроиллик" фашистларнинг ваҳшийликлари ҳақида хабар беради, у ерда ишғолчилар чодирларда одамларни бульдозерлар билан тириклайин эзиб ташлаган:
Human Rights Watch босқинчи ҳукуматни Ғазо секторида очликни уруш қуроли сифатида ишлатишда айблади.
Малайзия ҳукумати Исроил байроғи остида сузувчи кемаларни мамлакат портларига киритмасликка қарор қилди, шунингдек, юк ортишга ҳам тақиқ жорий этилди.
Исроил босқичи армиси Ғазо уруши пайтида тинч аҳоли учун хавфсиз деб ҳисобланган ҳудудларда мунтазам равишда энг кучли бомбаларидан фойдаланган. Бундай хулосага The New York Times газетаси урушнинг дастлабки олти ҳафтасидаги фото ва видео материалларни ўрганиш асосида келди.
Чехия Бош вазири Петр Фиаланинг айтишича, Карл Университетидаги отишма терроризм (ислом) ёки уюшган жиноятчилик билан боғлиқ бўлмаган алоҳида ҳужум.
Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.
Эронда «бола-келин» номи билан танилган 29 ёшли Самира Сабзиан (Samira Sabzian) қатл этилди — у 10 йил олдин ўлимга ҳукм қилинган эди. Бу ҳақда The Times нашри Iran Иран Human Rights инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб хабар берди.
Ватиканнинг доктринали идораси биринчи марта католик руҳонийларига бир жинсли жуфтликларни дуо қилишга рухсат берди, аммо буни литургия ёки бошқа расмий черков маросимларининг бир қисми сифатида қилмаслик керак эмиш.
Мисрдаги президентлик сайловларида Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонди. 18 декабр куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, мамлакатнинг деярли барча аҳолиси амалдаги давлат раҳбари учун овоз берган эмиш.
Олмати шаҳрида бош муфтий Науризбой ҳожи Тағанули раислигида бўлиб ўтган ҚМДИ Уламолар кенгашининг 40-йиғилишида бир қатор фатволар қабул қилинди.
Исроилнинг Ғазо жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги мактабга уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди.