
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Битимда Исроил армиясига кўп сонли F-35 ва F15 AI самолетлари, шунингдек, Apache вертолетлари етказиб бериш кўзда тутилган.
НАТО бу ҳарбий блокнинг Совуқ уруш давридан бери энг йирик ҳарбий машқларини бошлаганини маълум қилди.
Покистон армияси бош штаб бошлиғи генерал Асим Мунир ҳар бир покистонликнинг ҳаёти бутун Афғонистондан “муҳимроқ” эканини таъкидлаб, покистонликларнинг хавфсизлиги ҳақида гап кетганда ҳеч кимни аяб ўтирмаслиги ҳақида “Толибон”ни огоҳлантирган эди. Бунга жавобан “Толибон” қўмондони Абдул Ҳамид Хуросоний агар толиблар етакчиси Мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзода рухсат берса, Покистонни бир кунда дунё харитасидан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилди.
Америка разведка агентликлари маълумотларига кўра, Хамас Ғазога қарши ҳаво ва қуруқликдаги катта ҳужумларга қарамай, 7 октябрдан бери атиги 20-30% жангчиларини йўқотган.
Туркиянинг жануби-шарқидаги Каҳраманмарашда жандармерия томонидан уюштирилган операцияда терига ёзилган, ёши 1300 йил деб тахмин қилинган Таврот қўлга олинди.
Ҳиндистонда Бош вазир Нарендра Моди иштирокида ҳиндларнинг "худоси" Рама ҳайкали ўрнатилган ҳинд ибодатхонаси очилди. Ибодатхона 1992 йилда бир неча минг ҳинд фаоллари томонидан ёш Нарендра Модининг шахсий иштирокида вайрон қилинган масжид ўрнида қурилган.
Интернетда Москванинг шов-шувли муваффақиятсизлиги муҳокама қилинмоқда. Россия расмийларининг табиий газ нархини кескин оширишга умиди пучга чиқди: Москва миллиардлаб доллар фойда ва Европа Иттифоқи бозорини йўқотди.
Араб давлатлари лигаси БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун мажбурий қарор қабул қилишга чақирди
Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) маъмурияти Ғазо секторида умумий ўт очишни тўхтатишни эмас, асирларни олиб чиқиш ва минтақага ёрдам етказиш учун “гуманитар ёрдам”ни қўллаб-қувватлашини билдирди.
NewsWeekга кўра, Россиянинг "Кинжал" ракеталари "Патриот" ҳаво мудофаа тизимларига ютқазди, бу эса Хитойни ранжитди.
Вашингтон барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли сифатида кўраётган Фаластин давлатини ташкил қилиш имконияти бўйича ўзининг асосий иттифоқчиси Қўшма Штатлар билан очиқ баҳслашганидан сўнг, жума куни Исроил Ғазо секторининг жанубини ўққа тутди.
АҚШнинг “TIME” журнали бир сўровномани чоп этди. Дунё миқёсида сўровномалар ўтказадиган “Morning Consult” номли ширкатдан олган маълумотларга кўра, 43 ўлканинг 42 тасида Исроилни қўллаб-қувватлаш камайиб, фақатгина АҚШ Исроил ёнида қолган.
Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай ҳожи Тағанули ўзининг маърузасида маълум қилди.