
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Туркиянинг илк астронавти Алпер Гезеравжи ерга қайтди
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) котиби Алексей Даниловнинг айтишича, Киев маълумотларига кўра, Белгород вилоятида ҳалокатга учраган Ил-76 самолётида украиналик ҳарбий асирлар бўлмаган. Аввалроқ Россия расмийлари самолётда 65 нафар украиналик маҳбус бўлганини ва самолётнинг ўзи Украина Қуролли Кучлари томонидан Patriot зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширилганини билдирган эди.
Россиядаги «Тополь» ва «Ярс» ишлаб чиқарувчи заводда кучли портлаш содир бўлди: сабаби маълум. Россия ядро кучларининг асосий корхоналаридан бирида у ерда синовлар пайтида портлаш содир бўлди.
Аргентина президенти Хавер Милей мамлакат элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирди, дея маълум қилди Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Катз ижтимоий тармоқ орқали. Бу мусулмонлар юзига тарсаки туширгандек гап.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Ғазо секторидаги "ўз ишини давом эттириш учун барча имкониятларни ишга солишини" айтди. Бу ҳақида UNRWA нинг ижтимоий тармоқлардаги постида айтилади.
Исроил босқинчи армияси 7-октабр куни агрессия бошланганидан бери Ғазо секторидаги 380 та масжид ва учта черковни вайрон қилди, деб хабар қилди кеча Ғазо сектори бўйича ҳукумат матбуот хизмати.
Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА) Ички ишлар вазирлигининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича ўринбосари Абдулҳақ Охунд мамлакат гиёҳванд моддалар етиштиришга қарши курашда муҳим босқичга эришганини таъкидлади. "Биз ҳаммани ишонтириб айтамизки, Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш нолга етди", — дея Охунд сўзларидан иқтибос келтиради Afghanistan Today телеграм-канали.
Таврот донишмандлари «Дегель ха-Тора» кенгашининг катта аъзоси ва «Атерес Исраэль» ешива раҳбари, раввин Барух Мордахай Эзрахи пайшанба куни 94 ёшида вафот этди. Дафн маросими Модиин Иллитдаги «Атерес Исраэль» ешивада бўлиб ўтади, деб хабар беради INN.
Бугун Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги, ўз баёнотида Имом Хумайний бошчилигидаги Эроннинг Ислом Инқилоби ғалабасининг 45-йиллиги муносабати билан табриклар экан, Эрон хавфсизлик кучларининг бир қатор разветка, аксил разветка, ҳужум-мудофаа ҳаракталари ва маълумот йиғишининг турли усулларини қўллаш кўринишидаги бир қатор амалиётарига тўхталиб, қайд этилган қўшма режаларнинг энг катта ютуқларидан бири дунёнинг 28 мамлакати ҳамда Осиё, Африка ва Европанинг 3 та қитъасида ирқчи сионистик режимга алоқадор ўнлаб жосуслар ва террор унсурларнинг аниқланиши бўлганини эълон қилди.
Туркияда хусусий детективлар орқали Исроил разведка хизмати – МОССАДга маълумот сотган етти нафар гумондор Миллий разведка ташкилоти (МİТ) ва Хавфсизлик Бош бошқармасининг қўшма операциясида қўлга олинди, деяя хабар бермоқда Anadolu.
Муқаддас Рамазон - мулоҳаза юритиш, ўзликни англаш ва иймон ғалабаси вақти - жуда яқин. Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, бутун дунё мусулмонлари ушбу рўза ойини 2024 йил 11 март, душанба кунидан бошлайдилар.
2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Покистоннинг собиқ Бош вазири Имрон Хон коррупция иши бўйича янги 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди