Фаластин масаласи бўйича мусулмон раҳбарларининг барча қуруқ гап ва сафсаталар орасида (нари борса ҳамжиҳатлик, БАА каби қоралаш эмас) эътиборга лойиқ ягона, аниқ бир таклиф Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли томонидан билдирилган.
Ҳозирги Фаластин-сионистлар урушини муҳокама қилишда рақиблар абстракт мавзулар билан чалғитиши туфайли, бахсларга шўнғиб кетишимиз катта хатодир. Бу ерга кимнинг ҳаққи бор, унинг туб халқи ким, ким қаллоб, ким босқинчи, ким яхшилик ва ким ёмонликни ифодалайди каби баҳсларда ҳар ким ўз фикрида қолиши аниқ.
Қозоғистон радикал ғоялар таъсири эҳтимолини камайтириш мақсадида диний таълим олиш истагидаги талабаларни хорижда эмас, балки ватанида ўқишга чорламоқда.
Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Нью-Йорк кўчаларида фуқаролар намойиш уюштирди.
АҚШдаги энг йирик социологик тадқиқот маркази бўлган Gallup институтига кўра, мамлакатнинг диндор аҳолиси черковга камроқ боради. Агар 1999 йилда диндор америкаликларнинг 70% и черковларга мунтазам ташриф буюрган бўлса, бугун бу кўрсаткич 47%ни ташкил қилади, дея хабар беради "РИА Новости".
Байтул Мақдис ибодатхонаси ҳақида насронилар таълимотида айтилишича, милодий 70-йилда Рим аскарлари томонидан тўлиқ вайрон қилинганидан кейин маъбаднинг тарихи Масиҳнинг сўзларига кўра тўлиқ якунланди: "Сизларга чинини айтайин: бу ерда бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади”, – деди" (Матто, 24;2).
Бу мақоланинг номи норозиликлар келтириши мумкиндир, лекин, ҳақиқатда уни ёзиш қийин бўлди. Яҳудийларнинг ўтмишда мусулмон мамлакатларида қандай ҳаёт кечиришгани ва ҳозирги кунда, мусулмонларнинг Исроил ҳудудида қандай яшаётганини бир неча сатрларда қай тарзда қисқа ва лўнда ифодаласа бўлади?
Ҳиндларнинг Рамаяна ва Маҳобхорот афсоналари матни айни пайтда Саудия Арабистони миллий таълим дарсликларига киритилмаган, деб изоҳ беришди саудиялик журналистлар ва зиёлилар бир қатор ОАВ бу ҳақида хабар берганидан сўнг.
Хитой Марказий Осиёда ўз тактикасини ўзгартирмоқда. Маҳаллий хавфсизлик кучларига ёки Россияга таяниш ўрнига муаммоларни ўз кучлари билан ҳал қилишга уринмоқда. Албатта, ҳеч ким маҳаллий ҳокимият ёрдам беришидан бош тортмайди, лекин умуман олганда, Пекин ҳозир Марказий Осиёдаги хавфсизлик муаммоларини ўз хоҳишига кўра ҳал қила олиш учун шундай йўналишга амал қилади.
Жума куни Исроил Ғазо секторини артиллерия снарядлари ва ҳаво ҳужумларида бомбардимон қилишни давом эттирди, қамал қилинган анклав яқинида қўшинлар ва танклар жойлаштиришни кучайтирди.
Полициянинг маълум қилишича, Афғонистон пойтахти Қобул чеккасида масжиддаги портлаш оқибтида камида 12 киши ҳалок бўлган ва ундан ҳам кўп одам жароҳатланган.
Франция ички ишлар вазири Исроил томонидан ишғол қилинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳилда репрессиялар ва Ғазо секторига ҳаво рейдларга қарши Парижда Фаластин ҳимоясига норозилик акцияларини тақиқлаш ҳақида полицияга сўров берди.