Австралия таҳлил маркази ҳисоботида айтилишича, хорижий ижтимоий тармоқлар Хитой Коммунистик партияси томонидан Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишини оқлаш учун “глобал ташвиқот кампанияси” доирасида фойдаланилмоқда.
Фаластиннинг таниқли диний ва сиёсий етакчиси Шайх Раид Салоҳ душанба куни Исроилнинг Мегиддо қамоқхонасидан терроризмга даъват қилишда айбланиб, 17 ойлик қамоқ жазосини ўтаб, озод этилди. Салоҳ бутун муддатни бир кишилик камерада ўтказди.
Байлз ва бошқа гимнастикачилар Нассардан жинсий зўравонлик учун 380 миллион доллар олади
Вашингтон Туркиядан фарқли равшда, Ҳиндистон CAATSA қонуни доирасида санкцияларга «лойиқ эмас» деб ҳисоблайди. Ҳиндистоннинг Россиядан янги авлод С-400 «Триумф» ракета комплексларини сотиб олиш ҳақидаги қарорига жавобан Вашингтон позициясининг ноаниқлиги Туркияда норозиликка сабаб бўлди.
Қўшма Штатлар одамларни юзидан таниб олиш дастурини ишлаб чиққан Хитой компанияси ва Шинжон раҳбариятининг икки аъзоси, этник уйғурларни ушбу минтақадаги репрессияларга алоқадорликда айблаб, молиявий санкциялар ва бошқа чекловларни жорий этди.
Таъкидланишича, афғон аёллари киядиган либос ҳақида “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги раҳбари Шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Кобулда бўлиб ўтган оқсоқоллар йиғилишида очиқлаган.
Эрон ядровий дастурини ўрганувчи, Мидлбери халқаро тадқиқотлар институти қошидаги Жеймс Мартин номидаги Ядро қуролларини тарқатмасликни ўрганиш марказининг америкалик эксперти Жеффри Льюиснинг айтишича, Теҳрон коинотга ракета учиришга ҳозирлик кўрмоқда. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар ҳам Эроннинг космик кемани учиришга тайёрланаётганини кўрсатди. Бу ҳақида Аssociated press хабар бермоқда.
Европа Иттифоқига аъзо 15 давлат доимий яшаш учун Афғонистондан 40 мингта қочқинлар қабул қилиш ҳақида келишиб олдилар. Бу ҳақида Европа Иттифоқи ички ишлар комиссари ва Лева Ёханссон (Ylva Johansson) ушбу давлатлар ички ишлар вазирлари билан учрашувдан сўнг маълум қилди, деб хабар бермоқда Ал Jazeera.
Инглиз тадқиқотчиларининг баёнот беришича, фолий кислотаси номи билан ҳам таниқли бўлган B9 витамини саратонга олиб келиши мумкин экан. Бу ҳақида Daily Express маълум қилди, деб хабар беради Газета.Ru.
Халқ тақдири олимларни, ёзувчиларни, шоирларни доимо ҳаяжонга солиши, илҳомлантирмоғи лозим. Зеро, ҳар бир муносиб инсон учун халқ тақдиридаги қувонч шунчаки унинг байрами, халқ тақдиридаги фожиа эса ўзининг руҳий изтироби, дарди, алами ва қайғусидир. Халқ тақдирида содир бўлган тарихий воқеалар ҳар бир инсонни қизиқтирмоғи керак.
Совет Иттифоқиининг бўлиниши билан "25 миллион руслар бир онда чет элда бўлиб қолишди", деди Россия давлати раҳбари
Асрлар давомида бизгача етиб келган камтарона, камсуқум ва хомуш диндорлик ўз ўрнини мақтанчоқ, саёз ва гламур диндорликка бўшатиб бермоқда. Ҳозир ялтир-юлтир, зоҳирига зўр берилган гламур диндорлик мода бўлмоқда.