Кеча кутилмаганда жонли эфирда Олег Газмановнинг қўшиғи билан тўхтатиб қўйилган Путин нутқининг тўлиқ варианти тармоқда пайдо бўлди. Кўринишидан, трансляция зудлик билан ўчирилди, чунки баъзи томошабинлар ҳуштак чалиб "Путин кет" деган маънода норозилик билдира бошладилар.
Украина қуролли кучлари 18 март куни Херсон вилоятидаги россиялик босқинчилар ишғол қилиб турган Чернобаевка аэродромига зарба беришди. Авиазарба вақтида россиялик босқинчиларнинг 8-армияси қўмондони генерал-лейтенант Андрей Мордвичев йўқ қилинди. Бу ҳақида Алексей Арестович брифинг давомида маълум қилди – хабар беради "Днепр Оперативный".
Хитой Президенти Си Цзинпин АҚШ Президенти Джо Байден билан мулоқотда Россиянинг Украинага қарши уруши каби можаролар ва қарама-қаршиликлар ҳеч кимнинг манфаатларига жавоб бермаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Хитой давлат ОАВларига таяниб хабар бермоқда.
Пентагоннинг фикрича, Украина қаршилиги ва санкциялар Россия армиясини заифлаштирганда Кремль Ғарбга ядро қуроли билан таҳдид қила бошлайди.
Хитой Украинадаги урушдан Россия иқтисодиёти устидан назоратни қўлга киритиш учун фойдаланмоқда. Шундан сўнг, бу Европага агрессив Москвани тинчлантиришга ёрдам беради ва АҚШни глобал сиёсат доирасидан чиқаради.
Россия АҚШ томонидан молиялаштириладиган Украина ҳудудидаги биолабораториялар ва биологик қуролларнинг янги турларини яратилаётгани ҳақидаги фейк хабарларни фаол равишда тарқатмоқда. Ушбу лабораториялардан бирининг ходими Корнелия Силаги ушбу афсонани фош қилади.
Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Павлюкнинг маълум қилишича, украиналик ҳарбийлар Киев вилоятидаги босиб олинган қишлоқларни озод қилиш бўйича амалиётлар олиб бормоқда.
Украина билан кенг кўламли аҳмоқона урушга қарор қилиб, Россия диктатори Владимир Путин ўз армиясининг мақтаниб бўлмайдиган реал воқелигини очиб қўйди: у қадар замонавий эмас ва узоқ йиллар давомида дунёга кўрсатиб келган даражада қудратли эмас экан.
Босқинчиларда инсон ресурсларини сезиларли даражада камайиб кетганлиги сабабли, Россия яширин сафарбарлик қилмоқда. Бу ҳақида Бош штаб хабар бермоқда.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Президенти Джо Байденнинг Украинага қарши уруш бошлаган Путин «каллакесар» ва «қотил диктатор» деган сўзларига изоҳ бериб, Кремл «кескин баҳо бермайди» деди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.
Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Путинга қарши қалқон яратилишини ва мамлакат иқтисодиётини "дерусификация қилиш"ни эълон қилди.
Мисрлик олим, марҳум Муҳаммад Шаъровий бундай деб ёзган экан: «Шаръий жазоларни татбиқ этишга иштиёқманд бир ёш йигит билан баҳслашган эдим. - Исломий давлатда ёш мусулмонлар йиғиладиган дискотека бўлса, уни портлатиб юборса бўладими ёки бўлмайдими? - деб сўрадим ундан. - Нега бундай қилиб бўлмас экан, албатта, портлатиш жоиздир, - деб жавоб берди у.