22.07.2019 01:36
Дунёда 820 млн киши очликдан қийналмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Дунё бўйича 820 млн киши очликдан азоб чекмоқда ва бу рақам йил сайин ўсмоқда. БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, ЖССТ ва бошқа ташкилотларнинг қўшма маърузасига кўра, очлик даражаси Африка мамлакатларида ортмоқда – бу ерда ушбу кўрсаткич қарийб 20%га етган, Латин Америкаси ва Кариб минтақасида 7%, Осиёда 12%ни ташкил қилади.