Саудия Арабистони тарихдаги энг йирик Хэллоуин байрамини ўтказди
Бутун дунё мусулмонлари орасида турли муносабатларни келтириб чиқарган ҳолда, Саудия Арабистонида Хэллоуинни кенг миқёсда нишонланди. Бу мамлакат бир неча йил илгари дунёдаги энг консерватив исломий мамлакатлардан бири бўлган эди. Хэллоуин 2022 йилдан бошлаб расман нишонланмоқда.
Саудия Арабистони биринчи бор Хэллоуинни нишонлади
Саудия Арабистони бир вақтлар тақиқланган Хеллоуин байрамини нишонлаш учун расмий тадбир ўтказди, бу мамлакатни модернизация қилиш бўйича ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишга интилаётган Қироллик учун тарихий қадам, деб ёзади The Middle East Monitor 30 октябрь куни.
Исломда хэллоуин йўқ
“Хеллоуин” бу инглиз тилидаги “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” иборасининг қисқарган шаклидир. Хэллоуин мусулмонларга бегона бўлган ғайридинларнинг бир "байрам"идир. Бу "байрам"ни Ғарб мамлакатларида ҳар йилнинг 31 октябрида нишонлаш анъанага айланган. Бу байрам ўлганлар ва уларнинг руҳлари маросимига боғлиқ бўлиб, унда ғайриоддий кучларга сиғиниш бор, бу друидларнинг янги йили ҳам ҳисобланади.