Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича янги маслаҳатчи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Трамп ашаддий исламофобни юқори лавозимга тайинлади
АҚШда ҳуқуқ ҳимоячилари ўн йилдан ортиқ вақт мусулмонларга қарши ташкилотда ишлаган шахснинг давлат хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганига кескин норозилик билдирдилар. АҚШ Президенти Дональд Трамп Чарльз Купперманни давлат хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган Жон Болтоннинг моувини этиб тайинлади.