Ғазода зўравонликларнинг янги авж олиши: ўнлаб одам жароҳатланган
Бундан 52 йил муқаддам Қуддусдаги Ал-Ақса масжидининг ёниб кетгани хотирасига бағишланган намойиш чоғида Исроил аскарлари ва фаластинлик намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг Исроил самолётлари Ғазо секторига зарбалар уюштирди.
Халқаро ҳамжамият Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликларни қораламоқда
Нью-Делида мусулмонларнинг уйлари ва ибодатхоналарига ҳужум қилган ҳинд зўрвонларининг давом этаётган бебошликлари оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, бу мусулмонлар дунёси ва АҚШ томонидан қораланмоқда. Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған пайшанба куни Ҳиндистонда мусулмонлар «қирғини»ни кескин қоралади.
БМТ ҳинд ҳарбийларининг Кашмирдаги зўравонликларини тергов қилишга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистонни Кашмирда инсон ҳуқуқларининг оммавий раившда бузилишида айблади ва бу ишни тергов қилиш учун комиссия ташкил қилишга чақирди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари бошқармаси томонидан тайёрланган 43 саҳифадан иборат ҳисоботда шунингдек, кашмирлик айирмачиларни ушллаб қолганлик бўйича Покистонга таъналар ҳам бор.