20.07.2019 19:26
Афинада биринчи масжиднинг тантанали очилиши спектакл бўлиб чиқди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Афинада биринчи расмий масжиднинг тантанали очилиши Грециянинг олдинги ҳукумати сайлов олди пиар-акцияси бўлиб чиқди. Ekathimerini нашрига маълум бўлишича, масжид камида йил охиригача фойдаланишга топширилмайди. Греция диний ишлар бўйича вазирлиги масжид биносини ҳалигача мулк қилиб қабул қилиб олмади, тантанали очилиш маросими 7 июнда бўлиб ўтганига қарамай, муассаса белгиланган мақсадда фаолият кўрсатмайди.