ЖУНАЙД БАҒДОДИЙ

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Абул Қосим Жунайд ибн Муҳаммад ал-Қаворирий ал-Ҳаззоз ал-Бағдодий, йирик тасаввуф шайхларидан. Асли Ҳамадон яқинидаги Наҳованд шаҳарчасидан, Ироқда туғилган. Тасаввуфдаги икки асосий оқимлардан бири Жунайдия сулукининг асосчиси. Сирри Сақотийдан сўфийлик таълимотини, машҳур фақиҳ Абу Савра Иброҳим ал-Бағдодийдан фиқҳ ва ҳадис илмини олган. Етук фақиҳ сифатида муфтийлик рутбасини эгаллаган. Имом Қушайрий, Имом Ғаззолий каби улуғ олимларнинг етишиб чиқишида катта ҳиссаси бор. Унинг «Расоил» деган асаригина бизгача етиб келган. Ҳижрий 297 (милодий 910) йили вафот этган.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой