АБДУЛЛОҲ ибн ЗУБАЙР

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом ибн Ҳувайлид ал-Қурайший ал-Асадий (р.а.), кунялари Абу Бакр. Абу Бакр Сиддиқнинг (р.а.) қизлари Асмо ва машҳур саҳобий Зубайр ибн Аввомнинг ўғли, ҳижратдан сўнг Мадинада туғилган биринчи бола. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этганларида тўққиз ёшда бўлганлар. Ўта тақволи, ростгўй, обид, ҳақиқатгўй ва жасур киши эдилар. Расули акрамдан 33 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳазрати Усмон (р.а.) даврларида Африқо фатҳида қатнашганлар. Ҳижрий 64 йили Язид ибн Муовия вафотидан сўнг халифа сифатида бу кишига байъат берилди ва тўққиз йил мобайнида Миср, Ҳижоз, Яман, Хуросон, Ироқ, Шомнинг баъзи ерларига ҳукмдор бўлдилар. Ҳижрий 73 (милодий 693) йилда Абдуллоҳ билан Ҳажжож ўртасида қаттиқ жанглар бўлиб, у киши ана шу жангда шаҳид бўлганлар.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой