Оила (106)
«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят)
“Ғарб” деса, оғзидаги сулаклари оқиб кетадиганларнинг кўплигидан доим ажабланиб келаман. Уларнинг фарқли жиҳатларидан бири шундаки, бундайлар одатда ўз миллий қадриятлари ва ўз ота-боболарининг маданиятларига, юмшоқ қилиб айтганда, анча ҳурматсизлик қиладилар. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, деганлари шу бўлса керакда. Қуйидаги мақола ўз миллий қадриятларини писанд этмаётганларга ижобий таъсир қилиши ва ҳозирги ҳолатга бошқача нигоҳ билан назар солишимизга сабаб бўлса, ажаб эмас.
Аксар опа-сингиллар турмушга чиққач, эри учун ясаниб юришга мажбур эканини унутиб қўйишмоқда. Ўзларига турли баҳоналар топиб, ташқи кўринишларига эътибор бериш учун жиддий уринишмайди. Бугунги кунда эри учун ўзини жозибали қилишнинг турли хил воситалари бўла туриб ўзини бундай тутиш икки карра ажабланарлидир.