04.04.2019 18:57
Эркакларга туриб сийиш тақиқланиши мумкин
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
Швециянинг The Local,se нашри хабарига кўра, мамлакатда эркаклар учун жамоат жойлари ва ҳожатхоналарида туриб сийишни тақиқлайдиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, улар гигиена нуқтаи назаридан шундай хулосага келишган. Умумий ҳожатхоналарда туриб сийиш оқибатида ҳожатхона ҳудуди сийдик билан тўлиб, турли нохушликларни келтириб чиқаради. Ўтириб ҳожат чиқарилганда эса, бундай ҳолат келиб чиқмайди.