close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
08.10.2022 10:21

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши пайшанба куни Хитойнинг Шинжон минтақасида уйғурлар ва бошқа мусулмонларга нисбатан кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилиш тўғрисидаги Ғарб таклифига қарши овоз берди. Бундай натижалар Рекин томонидан олиб борилган кучли лоббичилик натижасидир.

08.10.2022 10:11

Кеча қуёш ботганда, Рабиул-аввал ойининг 12-кунига тўғри келадиган, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд кунлари шарафига Булғорда анъанавий Мавлид ан-Набий оқшоми бўлиб ўтди. Шу муносабат билан байрамни нишонлаш учун Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси Оқ масжидга мавлидчиларини йиғди. Бу ерга БИА ўқитувчилари ва шогирдлари, мухтасиблар, имом-хатиблар, жамоат ва давлат арбоблари йиғилди.

08.10.2022 09:59

Қрим кўпригининг темир йўл тармоғида кучли ёнғин бошланди.

08.10.2022 09:53

Украина Қуролли Кучларининг Херсонга яқинлашиши Украина артиллериясининг барча турларига душман позицияларида ишлаш имконини беради.

08.10.2022 03:49

Яқинда бир илм мажлисда қатнашишга тўғри келди. У билмаганларимизни билиш, билганлардан ўрганиш мақсадида ташкил этилганди. Аммо даврага “адашиб кириб қолган” бир “сўзамол доно”нинг бир соатча бефойда валақлашидан суҳбатнинг тамоман файзи кетди, умидлар чилпарчин, ҳафсалалар пир бўлди. Бир соатли “чиройли суҳбат”дан ҳеч нарса ололмадик, аксинча ташлаб келган юмушларимиз, исроф бўлган қимматли вақтимизга ачиниш ҳисси билан тарқалдик.

08.10.2022 02:46

TANAP Транс-Анатолия газ қувури қувватини икки баробар оширишга қарор қилинди.

07.10.2022 16:16

АҚШ президенти Джо Байденнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путиннинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди Куба ракета инқирозидан кейинги энг жиддий таҳдиддир, чунки Россия ҳарбий раҳбарияти Украинадаги урушга ўз уйида жамоатчиликнинг ўта салбий муносабатига дуч келган.

07.10.2022 11:32

Ислом дини Туронзаминга мелоднинг VII асрнинг 50(ҳижрийнинг ўттизинчи) йилларида ҳалифа Усмон ибн Аффон даврларида етиб келгани тарихдан маълумдир. Кейинроқ, яъни ҳижрий биринчи асрнинг ўрталарида саркарда Саид ибн Усмон Жайҳундан ўтиб, Бухоро, Самарқанд, Насаф, Тирмизни фатх этганди. Сўнгроқ Уммавийлар ҳалифаси Абдумалик ибн Марвон (685-705) томонидан саркарда Қутайба ибн Муслим бошчилигида лашкар юборилди. Қутайба ҳарб ишларини ниҳоясига етказгач, бу заминда лашкар билан бир қаторда Ислом уламоларини ҳам қолдириб қайтди[1].

07.10.2022 09:37

Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний идораси раҳбари Аширов муслима аёлларнинг рўмол ўрашини диний рамзларнинг намойиши, деб даъво қилаётганларнинг туб хатосини изоҳлади.

07.10.2022 09:28

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқарада бўлиб ўтган Адолат ва тараққиёт партияси қурултойида аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқига конституциявий кафолатлар яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб хабар берди Sabah нашри.

07.10.2022 09:13

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Хитойдаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини англаб етишлари ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши даражасида Хитойда мусулмонларга нисбатан камситиш масаласини муҳокама қилишни қўллаб-қувватлашлари керак - халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch шундай чақириқ билан чиқди, дея хабар бермоқда IslamNews.

07.10.2022 09:08

Сомали ҳукумати "Аш-Шабоб" қуролли гуруҳи асосчиларидан бири Абдуллаҳи Нодир халқаро ҳамкорлар билан олиб борилган операцияда ўлдирилганини маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase