Беларусдаги ноумид мигрантлар Россиянинг геосиёсий ўйинчоқларига айланиб қолишди
Россиянинг яқин иттифоқдоши Беларус санкцияларни олиб ташлаши учун Европа Иттифоқига босим ўтказиш ниятида Яқин Шарқ, Афғонистон ва Африкадан келган мигрантларни Польша чегараларига ҳужум қилишга ундамоқда.
Сўнгги уч йил давомида Европада ҳар куни 17 нафар муҳожир бола бедарак йўқолган
2018 йилнинг январидан 2020 йилнинг декабрига қадар Европада 18 минг 292 нафар муҳожир бола бедарак йўқолган. Бу кунига қарийб 17 нафар бола ғойиб бўлган, деганидир.
Путин Россиянинг муҳожирларга ҳар қачонгидан кўра муҳтож эканлигини айтди
Россия иқтисодиёти муҳожирлар оқимига муҳтожлик сезмоқда, деди Президент Владимир Путин. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Россияга туғилиш кўрсаткичларини ошириш ва чет элдан одамларни, айниқса рус маданияти соҳибларини жалб қилиш жуда зарур.
Бутунжаҳон ислом лигаси ЕИ мамлакатларини Италияга муҳожирлар билан боғлиқ масалада ёрдам беришга чақирди
Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари Италияга муҳожирларни қабул қилишда ёрдам беришлари керак, деб баёнот берди Бутунжаҳон ислом лигаси раҳбарияти. Бунда қўллаб-қувватлаш муҳожирлар оқимини Европа Иттифоқининг барча мамлакатларига тақсимлашдан иборат бўлиши лозим, чунки Италия бу масалани бир ўзи, мустақил равишда уддалай олмайди, ҳисоблайди лига раҳбарлари.
Ёқутлар бошлаган қирғин
Минтақа пойтахти аҳолиси сабзавотлар сотиладиган киоскларни ағдар-тўнтар қилиб, муҳожирни судсиз жазоладилар. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Ёқутистонда яқин кунларда минтақа пойтахтида рўй берган муҳожирларга қарши рухсат берилмаган митинг ташкилотчилари сифати тахмин қилинган шахсларни қўлга олиш бошланди.
2014 йилдан бошлаб дунёда 55 минг муҳожир ҳалок бўлди ёки йўқолди
2014 йилан бошлаб, бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишга ҳаракат қилган ҳолда камида 56,8 минг муҳожир ҳалок бўлган ёки дом-дараксиз йўқолган. Бу ҳақида Associated Press агентлиги ўзининг текширув натижаларига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.