15.10.2019 15:12
Ернинг шакли ҳақида ислом уламоларининг ижмъоси
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Қуйида ёзмоқчи бўлаётган нарсаларим ҳақида кўп ўйландим. Чунки, ақлу тафаккур эгалари учун бу мавзу аслида тортишув объекти бўлмаслиги керак. Зеро, Ернинг думалоқлиги бугунги кунда нафақат космосдан олинган суратлар, илмий фактлар, олимларнинг тадқиқотлари ва бутун дунё аҳлининг бу назарияни якдиллик билан қабул қилганлигига таянади балки, мазкур назария ақл ва мантиқни ишлатган ҳар бир инсон учун заруратан маълум бўлиши керак бўлган ҳақиқатлардан биридир.