Иддадаги аёлнинг таъминоти кимнинг зиммасида?
Бу ҳақда «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 13-жузида қуйидаги маълумотларни ўқиш мумкин:
Идда ва мотам ҳақида
«Идда» сўзи луғатда санаш, ҳисоблаш маъноларини билдиради. Шариатда эса, аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан сўнг сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади.
Бу ҳукмнинг шариатга киритилиши бир неча ҳикматларга эга:
Фан ҳайратда: Ажралишдан кейин дарҳол турмушга чиқиш мумкин эмас
АҚШ лик олимлар аёл киши нима учун ажралишдан кейин такроран турмушга чиқиш олдидан Қуръонда белгилаб қўйилган 3 ойлик муддат кутишлари лозимлигини исботлаб бердилар. 2011 йил ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган америкалик тадқиқотчилар эри ўлган аёл учун 4 ой ва 10 кунга тенг бўлган, эридан ажрашган аёл учун эса уч ойлик муддатда (бу шариатда «идда» деб аталади) турмушга чиқиш тақиқлариши билан боғлиқ Ислом кўрсатмалари ҳақ ва ҳеч қандай шубҳага ўрин қолирмаслигини тан олишга мажбур бўлдилар.