Принтер учун

Инсонийлик тушунчасини йўқотган халқаро тизим

Ҳамду сано Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсимизнинг ёмонликларидан ва ёмон амалларимиздан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким адаштира олмайди. Кимни адаштирса, уни ҳеч ким ҳидоят қила олмайди. Гувоҳлик берамизки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ягонадир, шериги йўқдир. Ва гувоҳлик берамизки, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Сўнг...

Биз яшаётган дунёнинг ҳолатини тушуниш учун ўтган тунда шаҳарга киргани айтилган "ёрдам" билан боғлиқ вазиятни мисол қилиб олайлик.
Бу "ёрдам" АҚШ фуқаролигига эга асир алмашилгандан сўнг кутилган эди, бироқ у кечикиб келди. Ниҳоят, у "кириб келганида", маълум бўлишича, бу атиги жуда кичик миқдордаги ун партиялари бўлиб, улар ҳам алдов сифатида киритилган!
Ўтган тунда бир гуруҳ ўғрилар ун қопларини талон-торож қилиш учун юк машиналарининг йўлини тўсиб қўйишди. Кўп ҳолларда кўриниб турибдики, бу ўғрилар ишғолчи кучлар билан мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилмоқда.
Воқеа жойига гуманитар юкларни қўриқлаш ва унинг ўғирланишига йўл қўймаслик вазифаси юклатилган ёш йигитлар етиб келишди. Воқеани кузатиб турган сионистлар авиацияси ёш қўриқчиларга зарба берди ва ўғриларни ўз ҳолига ташлаб қўйди. Аҳоли ярадор йигитларни қутқариш ва унни олиб кетиш учун югуриб боришди — ва уларга иккинчи ракета зарбаси берилди.
Бомбардимон тез тиббий ёрдам гуруҳларининг ярадорларга етиб боришига тўсқинлик қилди. Аммо авиация ҳатто тез ёрдам машиналарига ҳам зарба берди.
Оч қолган, "гуманитар ёрдам" учун келган одамларнинг имкон қадар кўпроғини ўлдириш учун саккиз марта кетма-кет авиазарба берилди!
Бу пасткаш тактиканинг мақсади — одамларни ўзаро жанжаллашишга мажбур қилиш, уларни камситиш ва гўёки шаҳар аҳолиси бошдан алдов бўлган "ёрдам"ни ташкилотчилик билан қабул қилишга қодир эмаслигини кўрсатишдир.
Биз инсонийлик, ахлоқ ва шафқат тушунчасини бутунлай йўқотган халқаро тизим ичида яшаяпмиз; унинг тили — куч ва йиртқичлик тилидир. "Бизга Аллоҳ кифоядир ва У нақадар яхши Вакилдир".

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)