Ozodlik Radiosi
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Татаристон муфтийси исмоилоға сектасининг вакили Комил Самигуллин Украинадаги уруш иштирокчилари муайян шароитда Аллоҳ томонидан дини учун қурбон бўлган шаҳид ўлароқ қабул қилиниб, жаннатга кириши мумкинлигини қайд этди.
Шиаларнинг муқаддас Қум шаҳрида бир аёл ҳижоби ҳақида танбеҳ берган уламога ташланиб, унинг салласини улоқтириб оёқости қилган. Воқеа акс этган видео ўтган йили интернетда тарқалгач, кўпчилик бу аёлни мақтади, аммо руҳонийнинг тарафини олганлар бўлмади.