08.05.2020 02:27
БМТ қашшоқ мамлакатларда COVID-19 касаллигига чалиниш чўққисини башорат қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Яқин 3-6 ой ичида бир қатор камбағал мамлакатларда коронавируснинг энг юқори даражаси кутилмоқда, деди БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок. "COVID-19 ҳозирда ҳар бир мамлакатга ва сайёрадаги деярли ҳар бир кишига таъсир кўрсатди. Аммо энг ҳалокатли ва беқарорлаштирадиган оқибатлар дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида сезилади", - деди Лоукок видео форматидаги тадбир давомида.