08.07.2019 09:07
Мусулмон олими Абу Зайд ал-Балхий IX асрда биринчи марта руҳий саломатлик концепциясини ишлаб чиққан
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
Абу Зейд ал-Балхий, IX асрда яшаб ўтган мусулмон энциклопедиячи-олими, география, тиббиёт, фалсафа, илоҳиёт, сиёсат, шеърият, этика, социология, грамматика, адабиёт ва астрономия бўйича кўплаб илмий ишлар ёзган. У эрамизнинг 849 йили (ҳийжрий 235 йил) хозирги шимолий Афғонистоннинг Балх музофотининг (шу сабабли Балхий исмини олган) Шамиситян қишлоғида таваллуд топган. Ҳозир бу жой Афғонистон ҳудудида жойлашган. Ҳаёти давомида 60 дан ортиқ китоб ва қўлёзма ёзган.