Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Биз: ”Ижтиҳод эшиги ёпилганми?”, ”ёпилган бўлса, бу қачон юз берган?” каби саволларни эшитиб турамиз. Марҳум Шайх Абдулмунъим ан-Намр ўзининг “Ижтиҳод” китобида биринчи саволга қуйидагича жавоб берган: ”Тилларимизда ва китобларда “ижтиҳод эшиги ёпилган” деган сўз такрорланаверади.
2012 йилнинг 21 декабрида кутилаётган ва оммага кенг эълон қилинган «замон охири» интернет оламида, кино саноатида ва адабиётда сон–саноқсиз фикрлару даъволарга йўл очиб берди. Тижоратда кўзи пишганлар замон охирлашидан хавотирдагиларга бункер ва бошқа «зомбилардан яшириниш» жойларини мўмайгина пулларга сотиб юришибди. Бу зомбилар эса, ўз–ўзидан маълум, ҳар охирзамондан кейин дунёни босиб кетади.
Биз кунига бир неча марта овқатланамиз. Агарда биз буни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ амалга оширсак, кундалик бу жараён бизга энг кўп мукофот келтириши ҳам мумкин. Шундай экан, таомланиш савобли иш бўлиши учун Пайғамбаримизнинг қайси қоидаларига амал қилиш лозим?
Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
Нуҳ алайҳиссаломни қавмига, Аллоҳнинг динига эргашинглар, дея бот-бот насиҳат қилгани, уларни Аллоҳнинг азобидан қайта-қайта огоҳлантиргани ҳолда, улар Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, зулмларида давом этдилар. Қуръони Каримнинг Мўминлар сурасида бундай англатилади:
Жавоб: Бисмиллаҳирроҳманар роҳийм. Аллоҳ ва унинг Расулига ҳамду санолар бўлсин. Бизга кўрсатган ишончингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳдан сизнинг қалбингизни ҳақиқат нури билан ёритиш, сизга бу дунёда ва Қиёмат куни марҳаматини аямасликни сўраймиз.
Иннал ҳамда лиллаҳ, наҳмадуҳу ва настаъийнуҳу ва настағфируҳ. Ва наъузу биллаҳи мин шурури анфусина, ва мин саййиати аъмалина. Май-яҳдиҳиллаҳу фала музилла лаҳ, ва май-юзлил фала ҳадия лаҳ. Ва ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
«Мен Исломни улуғлаш учун яратилганман» - деди Абдуллоҳ ибн Зубайр 7 ёшида, биз эса 20 ёшга тўлганда ҳам нима учун яратилганимизни билмаймиз. Ҳозирги пайтда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни «тинейджер» деб аташ қабул қилинган. «Тинейджер» атамаси бу – замонавий ғарбона, мусулмонларга хос бўлмаган атама бўлиб, у ёшларни енгилтаклиги учун узрли сабаб топиш ва масъулият туйғусини ҳис қилишдан маҳрум этиш учун жорий қилинган.
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон чаққанда «Фотиҳа»ни ўқиса, Аллоҳнинг изни билан тузалиб кетганидан ажабланмаймиз. Бугунги кунда Қуръоннинг ҳаммасини ўқисак ҳам, унинг таъсири ва фойдаси йўқ - на касал тузалади ва на фаришта тушади. Салафлар эришган нарсага етишимиз учун қандай воситалар бизга кўмак беради?
Бугун биз сиз азизларнинг эътиборингизга муҳим масалалардан бирини ҳавола этиш ниятимиз бор. Бу масала шунчалик муҳимки, бир неча йиллардан бери мусулмонлар орасида долзарб бўлиб келади. Ўта нозик мавзуни очишда Аллоҳ таъолодан ёрдам сўраймиз.
1988 йил 22 сентябр, пайшанба куни эрта тонгда Чикагодаги кичик темир йўл станциясида бир неча гувоҳлар кўз ўнгида бир аёл зўрланди. Шу ҳафтанинг ўзида, якшанба куни «Нью-Йорк таймс» газетасида кичик бир мақола чоп этилди. Мақола ушбу ҳодисага бағишланган бўлиб, жума куни полиция томонидан берилган баёнотга асосланарди...
Албатта, ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У зотни мақтаймиз. У зотдан мадад ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ва амалимиз ёмонликларидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва расулидир.
Ҳижрий ўнинчи йил росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг биринчи ва маълум бўлишича, охирги ҳаж зиёратларини амалга оширишга шайландилар, шу муносабат билан бу зиёрат кейинчалик видолашув зиёрати деб аталди, чунки унда росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан видолашдилар ва бошқа ҳаж сафарини амалга оширмадилар.