Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
«Муззаммил» сураси – росуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга Маккада нозил қилинган илк суралардан бири. У ажойиб тартибга эга бўлиб, унинг воситасида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уларга юкланган оғир вазифани амалга оширишда муваффақиятли бўлиш учун ўз кун тартибларини осонлик билан тақсимлаганлар, бу ҳақида айтиладики: «Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз» (Муззаммил сураси, 5).
Аллоҳ томонидан инсониятга юборилган турли пайғамбарлар ҳақида Қуръоннинг 114 та сураси барчасини у ёки бу даражада ёдга олиб ўтади: бир нечта қисқа оятдан тортиб, бутун бошли сура уларга бағишланган, яъни Юсуф алайҳиссалом сураси.
Барча пайғамбарларнинг ҳар бири ўз халқига деярли бир хил рисолат билан юборилган: Ягона Худога ибодат қилиш ва тавҳид. Шундай қилиб, пайғамбарлар тарихи исломнинг асосий доктринаси - якка худолиликни (тавҳидни) яна бир бор таъкидлайди.
1-сабоқ: Ҳақиқий душманингизни билинг. Жаннат деб аталадиган жой бор-ки, бу инсон тасаввурида энг чиройли жой бўлиб, дарёларда сут оқади, биз ҳеч қачон кўрмаган мевалар ўсади. Буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан бу дунёда Унинг розилигини излаётганлар учун яратилган.
Қуръони карим одамларни Аллоҳга яқинлаштириш учун йўл-йўриқлар сифатида нозил қилинган. Энг яхши йўл-йўриқлардан бири Қуръоннинг «Ҳужурот» сурасида келтирилган.
18 оятдан иборат бу қисқа сурада бошқа одамларга нисбатан одоб – одамлар билан ўзаро алоқа қилишнинг ахлоқий меъёрлари баён этилган.
Бизда «Қурбон ҳайити» ёки «Кичик ҳайит» деб номланадиган кун диний манбаъларимизда «Ийд ал-Азҳа» деб юритилади. «Ийд» сўзи араб тилида «қайта-қайта такрорланиш», «фойда-манфаат» маъноларини билдиради. Ҳайит куни ҳар йили такрор, қайта-қайта келгани ва унда Аллоҳнинг неъматлари бандаларига сероб бўлгани учун уни «ийд» деб номланган. «алАзҳа» эса «қурбонлик қилиш», деган маънони англатади.
Бу дунёда мусулмонлар учун энг қадрли нарса соғлиқ, пул ва мол-мулк эмас, болалар ва қариндошлар ҳам эмас, балки иймондир. Айнан иймон Аллоҳнинг марҳамати билан бу ҳаётда ва нариги дунёда муваффақият йўлини очиб берадиган қадрият ҳисобланади. Шундай экан, агар сиз кимгадир энг яхши нарса тиламоқчи бўлсангиз, унга мустаҳкам иймон тиланг, бу ҳақиқатда бебаҳодир!
Қуръон Худонинг бандалари билан шахсий мулоқотини абадийлаштирган. У пайғамбарлар ва тақводор мусулмонлар: Марям, Иброҳим, бошқа биз билмаган диндор эркаклар ва аёллар билан суҳбатларни сақлайди. Бундай мулоқотнинг мен учун энг севимли намунаси – "Марям" сурасининг бошида пайғамбар Закария билан суҳбатдир. Бу менинг чуқур ва кучли ҳиссиётларга эга бўлган севимли сураларимдан биридир.
«ал-Каҳф» сураси ўткинчи бўлмаган сабоқлар ва рамзларга тўла. Ушбу қисқа мақолада биз уларнинг иккитасини кўриб чиқамиз.
Ҳаётни ва инсонни Яратувчи Аллоҳ таъкидлайдики, инсоннинг фахрий миссияси жисмоний ўчоғидаги, ер юзидаги ҳамма нарса зебу зийнат сифатида яратилган. «Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз. Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз» (Каҳф сураси, 7-8).
Намознинг муҳимлиги ҳақида жуда яхши билан ҳолда биз барибир кўпинча бунга бепарво қараб, шошилинч кундалик ишлар уни иккинчи ўринга сиқиб чиқаришига имкон берамиз. Дарҳақиқат, шайтон васвасаси билан диндор одам баъзида намозга зерикарли мажбурият сифатида ёндаша бошлайди ва унинг ўрнига дунёвий нарсалардан қониқиш ва тинчланиш йўлини излай бошлайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланган ва бошлангани каби ғарибликка қайтади. Бас, ғарибларга Тувбо бўлсин».(1) Муслим ривояти
Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби, мунозара ва жадал офатларининг тафсилотлари ва унинг мубоҳ бўлиши шартлари. Билгилки, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўнг давлатни ҳидоятга эргашган хулафои рошидинлар бошқардилар. Улар Аллоҳ маърифатига эга олим, ҳукм чиқаришда етук фақиҳ, фатво беришда мустақил зотлар эди.
Иззатига бўйинлар таслим бўлган, Унинг нуридан барча зулматлар ёришиб кетган ва шариъатидан дунё ва охират обод бўлган Зотга ҳамду санолар бўлсин, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммадга ва унинг аҳли байти ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.