357-боб. Мусулмон кишига силоҳ (қурол) ва шунга ўхшаш нарсалар ила хоҳ жиддий, хоҳ ҳазил билан бўлсин, ишора қилишдан ҳамда қилични яланғочлаб юришдан ман этганлари ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1782/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизладан бирортангиз биродарига силоҳ (қурол, қилич, пичоқ ва шунга ўхшаш нарсалар) билан ўқталмасин. Чунки ўша силоҳи қўлида турганида, шайтон васваса қилиб (яъни, биродарининг ўлимига сабабчи этиб) дўзах чуқурларидан бирортасига тушириб юбориши мумкин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарига ўткир нарса билан ўқталса, то ташламагунча фаришталар лаънатлаб туришади, гарчи ишора қилинадиган киши ота-она бир туғишган иниси бўлса ҳам», дедилар.
Фойда: Ислом инсон саломатлиги ва мукаррамлигини мана шундай муҳофаза қилади. Қарияларимиз: «Пичоқдан эҳтиёт бўлинглар, у одамга қараб югуради», деб бежиз айтишмайди.

1783/2. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қилични ғилофдан чиқариб, яланғочлаб юришдан ман этдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой