1767/1. Жарирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир қул ҳожаси қарамоғидан қочиб кетса, у Ислом паноҳидан чиқибди», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1768/2. Жарирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қул ҳожаси ҳузуридан қочиб кетса, ўқиган намозлари қабул бўлмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Бошқа ривоятда: «Қочиб кетса, кофир бўлибди», дейилган.