330-боб. Узумни арабчада «Ал-Карму» лафзи ила ишлатишнинг кароҳияти ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1739/1. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Узумни арабчада «Ал-Карму» лафзи ила айтманглар. Чунки «Ал-Карму» лафзи мусулмон, деган маънони англатади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу Муслим ривоятларидаги лафз.

Бошқа ривоятда «Ал-Карму» мўминнинг қалбидир, дейилган.

Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида: «(Кишилар узумни) ал-Карму, деб айтадилар. «Ал-Карму» эса аслида мўминнинг қалби, деган маънони англатади», дейилган.

1740/2. Воил ибн Ҳужрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «(Узумни) «Ал-Карму» лафзи ила айтманглар, балки «Ал-Инаб» ва «Ал-Ҳабала» лафзи ила айтинглар», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Фойда: бу ҳадисда узумни «Ал-Карму», деб аташдан ман этилмоқда. Сабаби жоҳилиятда узум мевасидан маст қилувчи шаробни тайёрловчилар мана шундай исмни салбий маънода айтишар эди. Ҳозир ҳам баъзилар шундай айтишади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бундай аташдан қайтармоқдалар.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой