310-боб. Масжидда жанжаллашиб овоз кўтариш, йўқолган нарсасини излаш, олди-сотди, ижара ва шунга ўхшаш муомалаларни амалга оширишнинг кароҳияти ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1695/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб эълон этаётган кишини эшитса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, масжидлар бу мақсадда қурилмаган», деб айтсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

1696/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, «Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин», деб айтинглар. Агар масжидда йўқолган нарсани овоза қилиб эълон этаётган кишини кўрсангизлар, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин», деб айтинглар», дедилар. Имом Термизий ривояти.

1697/3. Бурайда розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир киши масжидда: «Ким менга йўқолган қизил туямни олиб келади?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Топа олма. Масжидлар нима учун қурилган бўлса, ўшанга хослангандир», дедилар». Имом Муслим ривояти.

1698/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам масжидда олди-сотди қилишдан, йўқолган нарсасини эълон қилишдан ва шеърлар ўқишдан ман этдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

1699/5. Соиб ибн Язиддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Мен масжидда турсам, бир киши майда тошларни отди. Ўгирилиб қарасам, отган киши Умар ибн Хаттоб эканлар. У зот: «Ана у икки кишини ҳузуримга келтир», дедилар. Қачонки, уларни олиб келсам, у зот: «Қаерликсизлар?» деб сўрадилар. Икковлари: «Тоифданмиз», деб жавоб беришди. У зот: «Агар сизлар мадиналик бўлганингизда, таъзирингизни бериб қўяр эдим. Сизлар Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам масжидларида овозингизни баланд қиласизларми?» дедилар». Имом Бухорий ривояти.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой