1689/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир (карвонда) ит ёки қўнғироқ бўлса, уларга раҳмат фаришталари ҳамроҳ бўлишмайди», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1690/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қўнғироқ шайтоннинг карнай ва сурнайларидандир», дедилар. Абу Довуд Имом Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.