304-боб. Шумланишдан қайтарилгани ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Бу ҳақда юқоридаги бобларда ҳам ҳадислар келди.

1673/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Касал юқиши ҳамда ёмон шумланиш йўқдир. Яхшиликка йўйиш (некбинлик) менга маъқул нарсадир», деганларида, саҳобалар: «Некбинлик нима?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши(ликка йўйилган) сўзлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1674/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Касал юқиши ҳамда ёмон шумланиш йўқ нарсадир. Агар бирор нарсада шумланиш бўлса, ҳовлида, хотинда ва отда бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: уйнинг шумлиги унинг торлиги ва қўшниларнинг ёмонлигида бўлади. Хотиннинг шумлиги диёнатсиз, бадхулқлигида бўлади. Отнинг шумлиги эса эгасини миндирмаслигида бўлади.

1675/3. Бурайдадан ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ёмон шумланмас эдилар», деб айтдилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

1676/4. Урва ибн Омирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида шумланиш ҳақида зикр этилганида, у зот: «Уларнинг энг яхшиси некбинлик (яхшиликка йўйиш)дир. Мусулмон кишининг бундай шумликлар иродасидан қайтара олмайди. (Чунки мусулмон ҳамма нарса Аллоҳ таолодан бўлишлигини, ундан бошқаси таъсир ўтказа олмаслигини билади.) Агар сизлардан бирингиз табиатига маъқул келмаган нарсаларни кўриб қолса, «Аллоҳумма ла яътий бил ҳасаноти илла анта. Вала ядфаъу саййиоти илла анта. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла бика» дуосини ўқисин», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бошқа яхшилик келтиргувчи ва Сендан бошқа ёмонликни кетказувчи ҳамда Сендан бошқа куч-қувватли Зот йўқдир».) Абу Довуд ривояти.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой