1647/1. Абу Қатодадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз бавл қилса (сиядиган бўлса), закарини (олатини) ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин ҳамда идиш ичида нафас олмасин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.