295-боб. Бошнинг у ер-бу ерида қолдириб соч олишдан қайтариш ва эркаклар сочларининг барчасини олдириши мубоҳ эканлиги ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1637/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бошдаги сочнинг баъзисини олиб, баъзисини қолдиришни ман қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1638/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бошидаги сочининг баъзиси олиниб, баъзиси олинмаган бир ёш болани кўриб, бундан қайтардилар. Ва: «Агар соч олдирсангиз, ҳаммасини олдиринглар. Қолдирсангиз, ҳаммасини қолдиринглар», деб айтдилар. Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

1639/3. Абдуллоҳ ибн Жаъфардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жаъфарнинг оилаларига (мотам қилишлари учун) уч кун муҳлат бердилар. Кейин уларнинг ҳузурларига келиб: «Бугундан кейин биродарим Жаъфарга мотам қилиб йиғламанглар», дедилар. Сўнгра у зот яна: «Биродарим Жаъфарнинг болаларини менинг ҳузуримга келтиринглар», дедилар. «Қачонки, биз у зотнинг ҳузурларига келганимизда, отамизнинг вафотларидан қайғуриб йиғлайверганимиздан жўжадек (нимжон) бўлиб қолган эдик. У зот сартарошни чақиртирдилар. Ва бизнинг сочларимизни олишни буюрдилар». Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

1640/4. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аёлларга сочни буткул олдиришни ман қилдилар. Имом Насаий ривояти.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой