Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг» (Бақара сураси, 264-оят);
«Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, сўнгра берган нарсаларига миннат ва озорни эргаштирмайдиган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида улуғ ажр бордир» (Бақара сураси, 262-оят), деб айтган.
1587/1. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ қиёмат кунида уларга гапирмайди ва уларни оқламайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир», деб уч бора шу сўзни айтдилар. Шунда Абу Зарр розияллоҳу анҳу: «Ҳасрат-надоматда қолгурлар, улар кимлар ўзи?» деганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кийимларини мутакаббирлик учун узун қилиб киювчилар, миннат қилувчилар ва молини ёлғон қасамлар билан ўтказувчи кишилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.
Муслимнинг бошқа ривоятларида «Иштонини ва кўйлагини такаббурона узун қилиб киювчилар» бўлиб келган.