268-боб. Озор беришдан қайтарилгани ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры



Аллоҳ таоло: «Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.

1564/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлса, ўша киши ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ ман қилган нарсалардан ўзини четда тутган киши ҳақиқий муҳожирдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1565/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни дўзахдан узоқлашиш ва жаннатга кириш хурсанд қилса, ўладиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни маҳбуб кўрган муомалани ўзидан бошқаларга ҳам раво кўрсин» (яъни, бошқаларга ҳам ўшандай яхши муомалада бўлсин), дедилар. Имом Муслим ривояти.
Бу ҳадис юқоридаги «Бошлиқларга тоат қилиш» бобида келган узун ҳадиснинг бир қисмидир.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой