261-боб. Ёлғончиликда рухсат берилган ўринлар тўғрисида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Билгинки, ёлғончиликнинг асли ҳаромдир. Шу билан бирга баъзи ҳолатларда шартларга мувофиқ келса, уни ишлатиш жоиздир. Мен буни «Ал-Азкор» китобида баён қилганман. Қисқача қилиб айтганда, «Калом мақсадга эришиш йўлидаги воситадир. Ҳар бир мақтовчида мақсадга ростгўйлик билан, ёлғонсиз эга бўлиш имкони бўлса, ёлғон гапириш харомдир. Агар ростгўйлик билан эришиш имкони бўлмай, фақат ёлғон билан имкон бўлса, ёлғон жоиздир. Агар қўлга киритиладиган мақсад мубоҳ бўлса, ёлғон ҳам мубоҳдир. Агар мақсад вожиб бўлса, ёлғон ҳам вожибдир. Масалан, бирор мусулмон киши қатл қилувчи золимдан яшириниб олган бўлса-ю, золим у мусулмон ҳақида сўраса, уни яшириб ёлғон ишлатиш вожибдир. Шу сингари ўзида ёки бошқа кишида омонат бўлса ва золим ўша молни тортиб олишни хоҳласа, уни яшириб ёлғон гапириш вожиб бўлади. Яна ҳам қамровлироғи «таврия», яъни лафзнинг зоҳирида ёлғон бўлса ҳам, унга нисбатан ёлғон бўлмаган соғлом мақсадли ибора қўллайди. Мабодо, таврияни тарк қилиб, ана шу ҳолда ёлғон иборани қўлласа ҳам, ҳаром эмас. Уламолар мана шунақа ҳолатларда ёлғон ишлатишнинг жоизлигига Умму Гулсумнинг розияллоҳу анҳу Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам эшитган қуйидаги ҳадисларини далил қилиб келтиришади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар орасини ислоҳ қилиш ниятида ёлғондан яхши хабар етказувчи ва яхши сўзларни гапирувчи ёлғончи эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслим ривоятларида эса «Умму Гулсум розияллоҳу анҳу: «Одамлар ишлатиб юрадиган сўзларнинг уч хилидан ташқари бошқа бирортасида ёлғон ишлатишга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам рухсат бермадилар. Улар: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда, эр-хотин ўрталарида бўладиган сўзларда», деб айтганлар» зиёда қилинган.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой