249-боб. Ухлаш олдидан айтиладиган зикрлар ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Албатта осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қиладилар» (Оли Имрон сураси, 191-оят), деб айтган.

1457/1. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ва Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту», дер эдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан».) Имом Бухорий ривояти.

1458/2. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розийаллоҳу анҳумо): «Тўшакка ёки ўрнингизга ётсангиз, ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», денглар», деб тайинлаганлар.
Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Тасбеҳни ўттиз тўрт марта айтингиз», яна биттасида «Такбирни  ўттиз тўрт марта айтингиз», деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1459/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг «Бисмика Роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: «Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, яъни ҳаётда бардавом қилсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1460/4. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб иккита «Қул аъузу... »ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икковларидан қилинган бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад... », «Қул аъузу бироббил фалақ... », «Қул аъузу бироббиннас... » сураларини ўқиб қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар.

1461/5. Барро ибн Озибдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжа`а ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Бу нарсаларни ўқиб ётиб ўша кечаси вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар». (Маъноси: «Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Юзимни Сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1462/6. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётадиган бўлсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва кафана ва авана факам мимман ла кафийа лаҳу ва ла му`вий», деб айтар эдилар. (Маъноси: «Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ».) Имом Муслим ривояти.

1463/7. Ҳузайфадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ётишни хоҳласалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб: «Аллоҳумма қиний ъазабака йавма табъасу ъибадак», деб айтардилар. (Маъноси: «Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган Кундаги азобингдан сақла».) Имом Термизий ривояти.
Абу Довуд ҳам Ҳафса онамиздан худди шу маънодаги ҳадисни ривоят қилиб «уч марта», деган сўзни қўшиб қўйдилар.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой