243-БОБ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фазилати ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуо-ю саловот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у Зотга саловот ва салом айтинглар» (Аҳзоб сураси, 56-оят), деб айтган.

1396/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

1397/3. Абдуллоҳ ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни менга энг яқин бўладиган кишилар менга кўп саловот айтадиганлардир», дедилар. Имом Термизий ривояти.

1398/4. Авс ибн Авсдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Ана шу кунда менга саловотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни саловотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб кўрсатилади?» дейишди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилган», дедилар. Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривоятлари.

1399/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам, лекин у менга саловот айтмаса, унинг бурни ерга ишқалсин», дедилар. Имом Термизий ривояти.

1400/6. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар. Балки менга саловот айтинглар. Қаерда бўлсанглар ҳам, менга саловотларингиз етиб келади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

1401/7. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом айтган кишига алик оламан», дедилар. Абу Довуд ривояти.

1402/8. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга саловот айтмаса, ана шу киши бахилдир», дедилар. Имом Термизий ривояти.

1403/9. Фазола ибн Убайддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир киши намозда дуо қилаётганини эшитдилар. У Аллоҳ таолога ҳамд ва Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам саловот айтмас эди. Шунда у зот: «Бу киши шошилди», деб ҳалиги дуо қилган кишини (ёки бошқа бир кишини) чақириб: «Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамду-сано, сўнгра Унинг расулига саловот айтиб, бундан кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

1404/10. Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиққан эдилар, биз у зотга: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик, лекин саловотни қандай қилиб айтамиз?» десак, у зот: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1405/11. Абу Масъуд ал-Бадрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Биз Саъд ибн Убоданикида мажлис қилиб ўтирсак, ҳузуримизга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Башир ибн Саъд розияллоҳу анҳу: «Эй  Аллоҳнинг расули, сизга саловот йўллашни билмадик. ¤ша саловотни қай тарзда йўллаймиз?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эса гапирмай жим туриб қолдилар. Биз эса: «Қанийди, Башир савол бермаганда-ку», дедик. Кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала Иброҳима ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб  айтинглар. Салом эса ўргатилгандек бўлсин», дедилар». Имом Муслим ривояти.

1406/12. Абу Ҳумайд ас-Соъидийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда саловот айтамиз?» дейишганида,  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама соллайта ъала Иброҳима ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала азважиҳи ва зурриятиҳи кама баракта ъала Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой