236-БОБ. Қул озод қилишнинг фазилати ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), довон (ошиш) нима эканини сиз қаердан билар эдингиз. (У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ» (Балад сураси, 11–13-оятлар), деб айтган.

1357/1. Абу  Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ким мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло қулнинг аъзоси баробарида озод қилувчининг аъзоларини дўзахдан халос этади. Ҳаттоки, фаржи (жинсий аъзо) баробарида озод қилувчининг фаржини дўзахдан халос этади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1358/2. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, қайси амал афзал?» деганимда, у зот: «Аллоҳга иймон келтириш ва Аллоҳ йўлидаги жиҳод», дедилар. Мен: «Қайси қулни озод қилиш афзалроқ?» деганимда, у зот: «Эгаси наздида яхши бўлгани ҳамда нархи қиммат бўлганини», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой