1267/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирардилар. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.
1268/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам то вафот этгунларига қадар Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. Кейин хотинлари ҳам шу тарзда эътикоф ўтиришди. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.
1269/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳар Рамазон ойида ўн кун эътикоф ўтирардилар. Вафот этадиган йиллари эса йигирма кун эътикоф ўтирдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
«Риёзус-солиҳийн» китобининг иккинчи қисми шу ерга келганда ниҳоясига етди. Иншоаллоҳ, учинчи қисмни «Ҳаж китоби»дан бошлаймиз.