217-БОБ. Рўза тутишнинг шартлиги ва рўзанинг фарзлиги ҳамда унга тааллуқли нарсалар ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тута олмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара сураси, 183-оят). деб айтган.
Рўза ҳақидаги баъзи ҳадислар юқоридаги бобда ҳам келтирилди.
 
1214/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учундир. Лекин рўзаси Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман», деди. Рўза дўзахдан тўсиқдир. Агар сизлардан бирингиз рўза тутса фаҳш ҳамда лағв сўзларни гапирмасин. Агар бирор киши сўкса ёки урушса, «мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳидининг ўзгариб қолиши Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандчилик бордир. Бири: оғзини очганида. Икккинчиси: рўзаси билан хурсанд бўлиб Раббисига йўлиққанида». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бу ҳадис лафзи имом Бухорий ривоятларидандир. Ва яна бошқа ривоятларда: «(Аллоҳ айтади): « Рўзадор таомини, шаробини ва шаҳватини Мен сабабли тарк қилади. Рўзасини Мен учун тутади. Мен Ўзим уни мукофотлайман. Ҳар яхшилиги учун Мен ўн баробар қилиб бераман», дейилган.

Имом Муслим ривоятларида қуйидагича келтирилади: «Одам боласининг ҳар бир амалига ўндан бошлаб етти юз баробаргача берилади. Аллоҳ таоло: «(Банда) рўзани Мен учун тутади. Уни ўзим мукофотлайман. Чунки у Мен учун овқати ва шаҳватини тарк қилади», деди. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири: оғзини очганида. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшидир».  

1215/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ йўлида икки уловини инфоқ қилса жаннат эшикларидан чақирилади. Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшидир. Ким намоз аҳлидан бўлса намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса Раййон (чанқоқбосди) эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса садақа эшигидан чақирилади», деганларида, Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота- онам фидо бўлгур эй Аллоҳнинг Расули! Бу эшикларнинг биридан киришда ноқислик йўқ-ку, лекин бирор киши бу эшикларнинг барчасидан чақириладими?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: « Ҳа, сени ўшалардан бўлишингни умид қиламан», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.   

1216/3. Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир эшик бор. Уни Раййон дейилади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Улардан бошқалар киришмайди. «Рўзадорлар қаерда?» деб чақирилади. Улар ўринларидан туришади. Булардан бошқа бирор киши кирмайди. Агар рўзадорлар киришса эшик ёпилади. Бошқа бирор киши кира олмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1217/4. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир банда бир кун Аллоҳ йўлида рўза тутса, Аллоҳ ўша рўзаси сабабли у кишининг юзини етмиш йиллик масофага қадар дўзахдан узоқ қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.   

1218/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон ойида унинг фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1219/6. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Ва шайтонлар кишанланади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1220/10. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойининг чиққанини кўриб рўза тутинглар. Шаввол ойининг чиққанини кўриб, оғиз очинглар. Агар осмон булутли бўлиб ой кўринмаса, шаъбон ойини ўттиз кун мукаммал қилиб тутинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Бухорийники.

Имом Муслимнинг ривоятларида эса: «Осмон булутли бўлиб янги ой кўрилмаса ўттиз кун мукаммал рўза тутинглар», бўлиб келган.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой