200-БОБ. Асрнинг суннати тўғрисида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1118/1. Али ибн Абу Толибдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам асрдан олдин тўрт ракат намоз ўқирдилар. Уларнинг орасини муқарраб фаришталар ва уларга тобе бўлган мўмин-мусулмонларга салом бериш ила ажратиб, иккига бўлардилар. Имом Термизий ривоятлари.
1119/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Асрнинг фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳматига олсин», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

1120/3. Али ибн Абу Толибдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аср намози фарзидан олдин икки ракат намоз ўқир эдилар. Абу Довуд ривоятлари.
(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда аср намозининг фарзидан олдин ҳам, кейин ҳам суннат намози ўқилмайди. Лекин фарзидан олдин нафл намоз ўқилаверади. Ҳанафия мазҳаби уламолари юқоридаги ҳадислар муқобилидаги бошқа саҳиҳ ҳадисларни далил қилиб келтиришган. – Тарж)

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой