197-БОБ. Бомдоднинг икки ракат суннатини енгил ўқиш ва унда ўқиладиган нарсалар ҳамда унинг қайси вақтда ўқилиши баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1103/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг азони билан иқомати орасида икки ракат енгил намоз ўқир эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икковларининг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг икки ракат суннатини шу қадар енгил ўқирдиларки, ҳаттоки: «У зот Фотиҳа сурасини ўқидилармикан?» деб ўйлаб қолардим», деб келган.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар азон эшитсалар, бомдод намозининг суннатини ўқиб, уни енгил қилардилар», дейилган.

Яна бир бошқа ривоятда: «Агар субҳ кирса» бўлиб келган.

1104/2. Ҳафсадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам одатлари агар муаззин бомдод намозига азон айтса ва субҳ ёришса, енгилгина қилиб икки ракат бомдод намозининг суннатини ўқиб олардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Агар субҳ ёришса, енгил қилиб фақатгина бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқиб олардилар», деб келган.

1105/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кечасининг (таҳажжуд) намозини икки ракаат-икки ракат қилиб ўқирдилар. Кечанинг охирида эса бир ракат витр ўқирдилар. Бомдоднинг фарзидан олдин икки ракат суннатини ўқирдилар. Буни азон айтилиши билан ўқиб олардилар. Гўёки такбир қулоқларига етиб тургандек эди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
(Яъни аввалги вақти ўтиб кетишидан қўрққан ҳолда намоз такбирини эшитган киши шошгани каби тезлик билан ўқиб олардилар. Бу ҳадисга биноан Имом Шофеъий мазҳабидагилар витрни бир ракат ўқишади. Бизнинг Ҳанафия мазҳабида эса, витрни 1171-рақамли ва бошқа саҳиҳ ҳадисга мувофиқ уч ракат ўқилади. – Тарж).

1106/4. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг суннатини аввалги ракатида Бақара сурасидаги «Қулу аманна биллаҳи ва ма унзила илайна» оятини, иккинчи ракатида «оманна биллаҳи вашҳад бианна муслимун» оятини ўқир эдилар.

Бошқа ривоятда эса «Иккинчи ракатида «Оли Имрон» сурасидаги «таъолав ила калиматин саваъин байнана ва байнакум» оятини ўқирдилар» бўлиб келган. Бу икковини Имом Муслим ривоят қилганлар.

1107/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг икки ракат суннати биринчи ракатида «Қул йа аййуҳал кафирун» ва иккинчи ракатида «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураларини ўқир эдилар. Имом Муслим ривоятлари.

1108/6 . Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам бир ой мобайнида бомдод намозининг икки ракатлик суннати биринчи ракатида «Қул йа аййуҳал кофирун» сурасини ва иккинчи ракатида эса «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқиганларини кўрдим». Имом Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой