1060/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат билан ўқиш ниятида масжидда ўтирган киши, агар уйига кетишидан намозгина тўхтатиб турган бўлса, (масжидга кирганидан чиққунига қадар) намоз ичида ҳисобланади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1061/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Киши намозхонада таҳоратини синдирмай ўтирар экан, фаришталар унинг ҳаққига: «Аллоҳим, мағфират эт, Аллоҳим унга раҳм қил», деб дуода бўлишади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
1062/3. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир кеча хуфтон намозини туннинг ярмига қадар кечиктирдилар. Кейин намоз ўқиб тугатгач, бизга юзландилар-да: «Одамлар намоз ўқиб, ухлаб ҳам бўлишди. Сизлар эса (масжидга кириб) уни кутганингиздан бери унинг ичида ҳисобланасизлар (яъни ўшанинг ҳисобича савобга эга бўласизлар)», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.